АПЛ. Контенинг "Тоттенхэм"и тўхтамаяпти

  • 28 Aug 22:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Пермьер лигаси 4-тури доирасидаги "Ноттингем Форест" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги учрашув якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган учрашувда "шпорлар" сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. 

Tecno

Лондон клубининг ҳар икки голига ҳам Харри Кейн муаллифлик қилди. Инглиз ҳужумчиси 5 ва 81-дақиқаларда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Кейн 56-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 

Шу тариқа бугунги ғалабадан кейин "Тоттенхэм" ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди ва турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади. "Ноттингем" эса 4 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!