АПЛ грандлари нархи 100 миллион евро турадиган футболчини талашмоқда
АПЛнинг етакчи клублари "Лейпциг" сафида ҳаракат қилаётган Ян Дьоманденинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, 19 ёшли ҳужумчини "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Немис клуби Янга 100 миллион евродан ортиқ таклифлар тушса, трансфер масаласини кўриб чиқишни маълум қилган.
Дьоманденинг айни вақтда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, вингер жорий мавсум "Лейпциг" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.



Comments