Ансу Фати қачон сафга қайтади?

  • 21 Jan 14:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатининг тикланиши учун қанча вақт талаб этилиши ҳақида дастлабки хабарлар тарқалди. Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли футболчи Испания кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида Билбаонинг "Атлетик" клубига (2:3) қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олган эди.

Tecno

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "кўк-аноррангилар" вингери тикланиши учун тахминан икки ой вақт талаб этилиши мумкин.

Маълумот учун, Ансу Фати жорий мавсум "Барса" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!