Англиянинг 6 гранди Винисиусга иш беришга тайёр
Винисиус Жуниорнинг “Реал”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. Бразилиялик юлдузга янги бош мураббий Хаби Алонсонинг муносабати ёқмаяпти. 25 ёшли футболчи мураббийлар штаби уни жамоанинг энг асосий фигураси сифатида кўришини талаб қиляпти.
Ўйинчи ва бош мураббий ўртасида юзага келган зиддият “Қироллик клубини қатъий чоралар кўришга мажбур қилиши мумкин.
Винисиус ўзига муносабат қисқа фурсатда тубдан ўзгармаса, клубдан кетиши айтди ва янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди.
“Реал” хўжайинлари ҳам муаммолар бартараф этилмаса, қимматбаҳо ўйинчини 2026 йилнинг икки трансфер ойнасидан бирида сотиб юборишга тайёрлиги айтилмоқда.
The Sun нашрининг ёзишича, Англия Премьер-лигасининг олтита етакчи жамоаси “Реал”даги вазиятни кузатиб бормоқда. Агар мадридликлар Винисиусни сотиб юборадиган бўлса, “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ҳужумчи учун курашни бошлайди.



Фикрлар