Англия: Премьер-лигага чиққан икки жамоа номи аниқ бўлди

  • 22 Apr 06:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия чемпионатида мавсум ҳал қилувчи паллага кирди. Ҳали Премьер-лига ўйинлари тугамай туриб, мавсум бўш ўтказган икки жамоа – “Саутгемптон” ва “Лестер Сити” юқори дивизионни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.

Tecno

Ўз навбатида, Чемпионшипнинг икки етакчи клуби ҳам чемпионат якунланишига икки тур қолганида келаси мавсум учун Премьер-лига йўлланмасини расман қўлга киритиб бўлди.

Мусобақанинг 44-турида “Лидс” футболчиларини “Сток Сити” жамоаси дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритиб, бир мавсум ичида яна энг кучли клублар қаторига қайтди.

2023 йили қуйи лигага тушиб кетган “Бёрнли” юқори дивизион йўлланмаси учун курашдаги тўғри-тўғри рақиби “Шеффилд Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирди.  

Comments

You must be logged in to commet!