"Андижон" Тожикистонда йиғин бошлади

  • 14 Jul 22:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

12 июлдан ўз қароргоҳида тўпланиб икки кун шуғулланган “Андижон” бугундан асосий босқич машғулотларига киришди.

Tecno

Мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа олдиндан режалаштирилганидек, доимий йиғин ўтказиб келаётган маскан - Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида жойлашган “Миллий банк”га қарашли соғломлаштириш спорт комлексида бугундан ёзги йиғинини бошлади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, Максим Шацких бошчилигидаги “Бургутлар” бу ерда 26 июлга қадар ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.  

Мазкур тайёргарлик давомида Тожикистоннинг иккита клубига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Comments

You must be logged in to commet!