"Андижон" "Мавсум-2023" учун тайёргарликни бошлади. Таркибда янгилар бор

  • 15 декабрь, 2022, 20:04
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси “Мавсум-2023” учун тайёргарлик босқичини 15 декабрдан бошлади. Янги бош мураббий Александр Хомяков бошчилигида жамоамиз аъзолари ўз қароргоҳида машғулотларга киришишди.

Tecno

Илк йиғинда жорий чемпионатда тўп сурган футболчилар, ижарада ҳаракат қилган ўйинчилар ва U-19 биринчилигида мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаган “Андижон” U-19 таркибидан бир қатор иқтидорли ёшлар машғулотларга жалб этилишган.

Булардан ташқари, ўқув-машғулот йиғинларида икки нафар янги футболчилар ҳам кўриниш берди. Жумладан, Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ака-ука Самандар ва Муҳаммад Очилов жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқдалар. Ушбу ҳимоячилар ҳам мураббийлар штабида яхши таассурот қолдириш учун йиғинларда астойдил ҳаракат қилишни бошлаб юборишди.  

Жамоамизнинг дастлабки тайёргарлик режаси 15-28 декабрь кунларини ўз ичига олади. Ўқув-машғулот йиғинимизнинг якунида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

“Андижон” матбуот хизмати.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!