"Андижон" эртага Тожикистонда ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

CHERY AUTO

ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида "Андижон" жамоаси Тожикистон миллий банки ўқув марказининг спорт комплексида ўз йиғинини олиб бормоқда.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, кунига икки маҳалдан ўтказилаётган машғулотлар юқори даражада давом эттирилмоқда. Шунингдек, режага кўра, мазкур йиғин давомида ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Шу мақсадда эртага, 5 июнь санасида “Андижон” Тожикистоннинг етакчи клубларидан бири ҳисобланган “Хўжанд”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур баҳс "Андижон" истиқомат қилаётган “Нацбанк” қароргоҳининг майдонида соат 17:30 да бошланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!