Анчелоттига ҳеч ким керак эмас!

  • 20 Oct 15:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даври учун клубнинг режаларини ошкор қилди.

Tecno

- Биз январда бирорта янги ўйинчи олмаймиз, чунки ўтган ёзги трансферлар вақтида жуда яхши ишладик. Жорий мавсумни ҳам юқори даражада ўтказаша олишимизга ишончим комил, - деди италиялик мутахассис.

“Реал” мавсум бошидан бери ҳимоя чизиғида кетма-кет муаммоларга дуч келмоқда. Жамоа ҳимоячилари кўп жароҳат оляпти.

Хусусан, Давид Алаба ва Дани Карвахаль оғир жароҳат туфайли узоқ муддат жамоага ёрдам бера олмайди. Буни инобатга олган Европа матбуоти мадридликлар қишки трансферлар вақтида ҳимоя чизиғига бир неча футболчиларни олиши мумкинлиги ҳақида ахборот тарқатмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!