Ана холос: Холанд “Реал”га ўтмоқчи!

CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлари лигасидаги муваффақиятларини таъминлаб келаётган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд муҳитни ўзгартиришга мойиллигини билдирди.

Tecno

Журналист Жорж Пиконнинг хабар қилишича, 25 ёшли тўпурар фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттиришни истаяпти. Бу маълумотларни Холанднинг атрофидагилар ҳам тасдиқлади.

Манбага кўра, Холанднинг “Манчестер Сити” билан 2034 йилнинг ярмигача тузган шартномасида бошқа клубга ўтиш имконини берувчи банд бор, аммо ундаги бадал суммаси ҳозирча номаълум.

Экспертларнинг таъкидлашича, Холанднинг “Реал”га ўтиш қарори Винисиус Жуниор билан боғлиқ эмас. Норвегиялик ҳужумчи бразилиялик юлдуз Мадридда қолган тақдирда ҳам Хаби Алонсо жамоасига қўшилишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!