Аморим: “Брунo ҳали ҳам бизнинг асосий пенальти ижрочимиз”
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа сардори Брунo Фернандешнинг пенальтидан гол уришдаги сўнгги хатолари ҳақида фикр билдирди.
Брунo жорий мавсумда икки марта — “Фулҳэм” ва “Брентфорд”га қарши ўйинларда 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол қила олмаган.
“Йўқ, мен пенальти ижрочисини алмаштиришни режалаштираётганим йўқ. Мен биламан, ҳозир Брунo учун осон эмас, лекин у карьерасида 70 марта пенальти тепган ва уларнинг тахминан тўққизтасинигина уролмаган. Шу иккиси — мен бошчилик қилган пайтда бўлди, бу албатта мени безовта қилади. Аммо Бруну ўзини ишончли ҳис қилади, у пенальтиларни доим машқ қилади. Агар у бир куни зарбани бошқа жамоадошига беришни хоҳласа, бизда буни бажара оладиган бошқа футболчилар ҳам бор.” - деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, "қизил иблислар" бугун Англия Премьер-лигасининг 8-тур доирасида сафарда “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.



Фикрлар