Алли "Комо"ни тарк этди

CHERY AUTO

Италиянинг "Комо" клуби ярим ҳимоячи Деле Алли билан шартномани бекор қилганини расман маълум қилди.

Tecno

"Деле мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлади. Аммо у клубнинг яқин режаларига кирмагани сабабли, икки томон трансфер ойнаси ёпилишидан олдин йўлларни ажратиш тўғри деб ҳисоблади. Биз унга "Комо"да ўтказган вақти учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз", – дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, инглиз футболчиси жорий йилнинг март ойида "Милан"га қарши баҳсда "Комо" сафида дебют қилганди. У 81-дақиқада майдонга тушиб, 90-дақиқада қизил карточка олган. Шу пайтдан бери у бошқа ўйинларда майдонга чиқмади.

Шу тариқа, Деле Алли икки ярим йилда бор-йўғи битта ўйин ўтказиш билан чекланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!