Аллегри "Ювентус" раҳбариятидан 5 нафар футболчини сотиб юборишни талаб қилгани маълум бўлди

  • 18 May 15:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Куни кеча жамоадан кетиши эълон қилинган "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа раҳбариятидан мавсумлар оралиғида таркибда ўзгаришлар қилишни сўраган.

Tecno

Tuttosport тарқатган хабарга кўра 51 ёшли италиялик мутахассис ёзги трансферлар даврида жамоанинг 5 нафар футболчисини сотиб юборилишини талаб қилган. Булар Марио Манжукич, Дуглас Коста, Пауло Дибала, Жоау Канселу ва Алекс Сандролардир.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аллегрини истеъфога чиқишга “Ювентус” вице-президенти Павел Недвед ундагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!