Аллегри бу футболчини "Ювентус"да кўрмоқчи

  • 08 Mar 18:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Кальяри" клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Рауль Белланова фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли италиялик футболчини шахсан "кекса синьора" бош мураббийи Массимилиано Аллегри таркибда кўришни хоҳламоқда. Унинг трансфери эса 7-9 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Белланова жорий мавсум "Кальяри" сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер ҳуқуқи "Бордо"га тегишли.

Comments

You must be logged in to commet!