Александр Усик Рикарду Куарежма, Луиш Нани ва Петр Чех каби юлдузлар билан бир майдонда тўп тепди

  • 17 сентября, 15:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

38 ёшли украиналик боксчи Александр Усик Лиссабонда ўтказилган "Дунё афсоналари" ва "Португалия афсоналари" ўйинида иштирок этди. 

Tecno

Ушбу баҳсдан сўнг, Усик ўз саҳифасида шундай ёзди:

"Биз жаҳон афсоналари билан хайрия футбол ўйинида қатнашганимиздан фахрланамиз. Спорт — дунёни яхшилаш учун кучли восита!"

Маълумот учун, украиналик боксчи 22-дақиқада швед ҳужумчиси Хенрик Ларрсон ўрнига майдонга тушганди, бироқ 39-дақиқада ўрнини франциялик Юри Жоркаефга бўшатди. Учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларни Пепе, Луиш Фигу, Элдер Поштига, Педру Паулета ва Майкл Оуэн киритди. Шунингдек, майдонда Рикарду Куарежма, Луиш Нани, Марек Гамшик ва Петр Чех каби машҳур футболчилар ҳам тўп тепди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию