Альба: "Ҳозирги "Барселона" ҳақида фақат яхши гапириш мумкин”

CHERY AUTO

"Интер Майами" ҳимоячиси Жорди Альба "Барселона"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Ҳозирги “Барселона” ҳақида фақат яхши сўзларни айтиш мумкин. Ўтган мавсум жуда аъло ўтди. Шу даражада давом этиш осон бўлмайди.

Уларда ажойиб мураббий бор — тўғри танлов қилишди. У билан шахсан таниш эмасман, лекин ташқи томондан кузатганда жуда ёқимли таъсир қолдиради. Жамоадаги кўпчилик билан суҳбатлашаман, улар ҳам Флик ҳақида фақат яхши фикрда.

Шунингдек, "Барса"нинг кийиниш хонасида катта синф бор. Бу фақат янги трансферлар эмас, балки академия тарбияланувчилари ҳам. Бу каби жамоа учун бу жуда муҳим", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!