“Ал-Ҳилол” Неймарга ишонмади!

  • 19 Dec 09:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби юлдузи Неймар клуб раҳбариятига январда жамоани тарк этмоқчи эканини маълум қилди.

Sky Sports нашрининг ёзишича, бразилиялик ҳужумчи жамоадошларига МЛС чемпионатига кўчиб ўтмоқчи эканини айтган.

Неймар анчадан бери “Барселона”даги собиқ жамоадошлари Лионель Месси ва Луис Суарес билан бирга афсонавий ҳужум учлигини қайта тиклашни орзу қиляпти. Агар Неймар тез орада “Интер Майами”га кўчиб ўтадиган бўлса, бу орзусини рўёбга чиқариши имкони бор.

Шунга қарамай, “Ал-Ҳилол” мутасаддилари Неймарнинг кетиши ҳақидаги гапларга ишонмади. Улар катта маош олаётган бразилиялик юлдуз шу йўл билан ёзда тугайдиган шартномасини узайтиришга эришмоқчи, деган фикрда.

“Ал-Ҳилол” кетма-кет жароҳатлар туфайли жамоага деярли ёрдами тегмаётган Неймар билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.

Comments

You must be logged in to commet!