
Агуэро Роналдунинг гапларига муносабат билдирди
Серхио Агуэро Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони лигаси ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.
Аввалроқ, "Ан-Наср" ҳужумчиси Саудия Арабистони чемпионати дунёнинг кучли бешлигидан жой олганини маълум қилганди. "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Атлетико" собиқ ҳужумчисидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Ал-Ҳилол"нинг "Сити" устидан қозонган ғалабаси португалияликнинг сўзларини тасдиқлайдими, деб сўрашди.
"Бу баҳсга аралашиш бефойда. Агар Роналдунинг гапи тўғри бўлса ва Саудия чемпионати чиндан ҳам дунёнинг энг яхши лигалари қаторига кирса, бу йиллар давомида ўз исботини топади. Албатта, битта ўйин билан эмас.
Шахсан мен сўнгги пайтларда чемпионат жуда муносиб ўсишни кўрсатмоқда, деб ҳисоблайман, аммо уни дунёдаги энг йирикларидан бири деб аташга ҳали эрта", - деди Агуэро.
Фикрлар