АГМК 24 нафар футболчи билан Туркиядаги йиғинини бошлади

  • 5 февраль, 2022, 20:03
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Яқинда БААда шуғулланиб қайтган АГМК клуби бугун эрталаб чартер рейс орқали навбатдаги хориж йиғинини ўтказиш учун Тошкентдан Анталия шаҳрига учиб келди.

Икки ҳафта (5 - 20 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида бир қатор назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Клуб матбуот хизманинг хабарига кўра, учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

АГМК Анталиядаги «Royal Seginus» меҳмонхонасида истиқомат қилади.

Анталиядаги йиғинга АГМК жамоаси тўлиқ таркибда йўл олди. Ўтган йиғинда қатнаша олмаган Валижон Раҳимов ва Абдулла Абдуллаев миллий жамоадан АГМК ихтиёрига қайтиб, мазкур йиғинга клуб билан биргаликда йўл олди. Шунингдек, ўтган йиғинга жалб этилган Жалолов ва Собиров ўрнига ёш футболчилар Мурот Эрматов ва Сардор Абдунабиев жалб этилди.

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Туркия йиғинига қуйидаги футболчиларни жалб қилди:

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов, Ботирали Эргашев, Жамолиддин Ҳикматов.

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Раҳмонов, Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов, Искандар Бўсинов, Акром Комилов, Мурат Эрматов.

Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Абдулла Абдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов, Нодир Абдураззоқов, Ихтиёр Холмўминов, Сардор Абдунабиев, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Алишер Жалилов.

Ҳужумчилар: Зафар Полвонов, Александр Касьян, Мартин Боаке.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!