AFP 2 турнирининг санаси маълум ёхуд Нурсултон Рўзибоев яна профессионал боксда!

  • 22 Apr 21:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, юртимизда профессионал боксга ихтисолашган AFP (Akhmat Fight Promotion) промоутерлик компанияси ташкил қилинган ва илк турнирини ҳам ўтказиб улгурганди. 

Tecno

Маълум бўлишича, "AFP 2" турнирининг ҳам санаси аниқ бўлган. Ушбу жанг оқшоми Тошкент шаҳрида 18 май куни бўлиб ўтади. Мазкур бокс оқшомига "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилади. 

Қизиқарли жиҳати, дастлабки турнирда профессионал боксда ўз дебютини нишонлаган таниқли ММА вакили Нурсултон Рўзибоев иккинчи жангини ҳам ўтказади.  Шунингдек,  унинг укаси, яна бир маҳоратли ММА жангчиси Машрабжон Рўзибоев ҳам профессионал боксда ўз юришини бошлайди.  

Ушбу промоутерлик компаниясининг мутасаддиси Ферузбек Юлдашевнинг таъкидлашича, ҳозирча файт-кард маълум эмас. Бироқ, музокараларга киришилган ва рақиблар хориждан таклиф этилиши борасида ҳам айтиб ўтди. 

 

 

Comments

You must be logged in to commet!