
А Серия: “Топ-5” трансферлар
Европанинг энг кучли беш лигасида 1 сентябрь куни ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилди. Экспертлар А Сериянинг энг қиммат бешта трансфер рейтингини тузиб чиқди.
Sports.uz портали ўқувчиларни ушбу рўйхат билан таништиради:
Кристофер Нкунку — “Челси”дан “Милан”га, € 37 млн;
Ардон Яшари — “Брюгге”дан “Милан”га, € 36 млн;
Франсишку Консейсау — “Порту”дан “Ювентус”га, € 32 млн;
Сэм Бёкема — “Болонья”дан “Наполи”га, € 31 млн;
Нико Гонсалес — “Фиорентина”дан “Ювентус”га, € 28,1 млн.
Ёзнинг трансфер бозорида “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳам номи кўп тилга олинди. 30 ёшли ҳужумчи “бўрилар” сафини тарк этиб, ижара асосида Туркиянинг “Башакшеҳир” жамоасига кўчиб ўтди.
Фикрлар