Тухель "Боруссия"даги собиқ шогирдини Парижга чорламоқда

  • 21 Dec 16:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар 23 ёшли германиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунигача ижарага олишмоқчи. Ушбу трансферни шахсан Вайглнинг собиқ устози Томас Тухель талаб қилмоқда. Германиялик мутахассиснинг фикрича айнан Вайгль ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Адриан Рабьонинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Юлиан жорий мавсум дортмундликлар сафида жами 3та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!