
Тезкор хабар! Сон Хин Мин Жанубий Корея терма жамоаси сафида Осиё ўйинларида иштирок этади
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Сон Хин Мин Жанубий Корея терма жамоаси сафида Осиё ўйинларида иштирок этади ва шу сабаб АПЛнинг илк турларида жамоасига ёрдам бера олмайди.
“Тоттенхэм”дан кетиш жуда қийин, лекин ўз терма жамоам шарафини ҳимоя қилишни истайман. Бу мен учун клубдаги ишлардан кам эмас. Янги мавсумнинг бошланишини ўтказиб юборгим келмаяпти, бироқ мен Осиё ўйинларида ғолиб чиқмоқчиман", - дейди кореялик футболчи.
Маълумотларга қараганда Сон 11 август куни премьер-лиганинг илк турида "Ньюкасл"га қарши баҳсда иштирок этади ва шундан сўнг ўз юртига жўнаб кетади.
Фикрлар