"Шальке" 36 ёшли ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

  • 18 октябрь, 2018, 09:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Гельзенкирхеннинг “Шальке” клуби ўзининг расмий сайтида бразилиялик ҳимоячи Налдо билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Tecno

Унга кўра 36 ёшли футболчи немис клуби билан келишувни 2020 йилгача узайтирган. Таъкидлаш керакки унинг аввалги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Налдо “Шальке” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 75та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!