Роберто Карлос инглиз нашрини судга берди ва унда ғолиб чиқди

  • 23 Jul 15:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англиянинг Daily Mail нашри бразилиялик собиқ футболчи Роберто Карлос ҳақида ёлғон ахборот тарқатгани учун унга товон пули тўлайдиган бўлди.

Tecno

Гап шундаки, ушбу нашр 2017 германиялик журналист Хайо Зеппельтанинг филмига асосланиб ЖЧ-2002 даврида Роберто Карлосни допинг истеъмол қилгани ҳақида хабар ёзган. Бироқ, собиқ футболчи ушбу маълумотни мутлақо инкор этган ва газетани судга берган. Суд эса Карлоснинг мурожаатини қаноатлантирган.

Якунда инглиз нашри Роберто Карлосдан бунинг учун расман узр сўраган ва унга товон пули тўлашга рози бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!