“Ривер Плейт” 350 минг евро жарима тўлайдиган бўлди

  • 30 Nov 13:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Либертадорес кубоги жавоб финали олдидан "Бока Хуниорс" автобусига ҳужум қилгани ва стадион атрофида тартибсизликлар келтириб чиқаргани учун "Ривер Плейт"га  қандай жазо қўллаши маълум бўлди.

Tecno

Унга кўра “Ривер Плейт” 350 минг евро жарима тўлайди. Бундан ташқари Либертадорес кубогининг келаси мавсум 2та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, айнан “Ривер Плейт” мухлислари 24 ноябрь куни рақиб жамоа аъзолари ўтирган автобусни тошбўрон қилишган ва натижада "Бока Хуниорс"нинг айрим футболчилари жиддий жароҳат олишган эди.

Энди қолдирилган финал ўйини 9 декабрь куни Мадриддаги “Саньтяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!