
Ракитич ўз қарорини эълон қилди
Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич Европанинг бошқа гранд клубларидан жиддий таклифлар бўлаётганига қарамай, “Барселона”да қолишга қарор қилганини айтди.
“Менга кўплаб жамоалардан қизиқишлар бўлди, лекин мен “Барселона”да ўйнашни хоҳлайман. Бу жуда осон қарор бўлди. Чунки, бу қарорни оилам билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилдим”, - дейди Ракитич.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитичга ПСЖдан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар