Ракитич Каталониядаги уйини сотувга қўйди ва фарзандларини француз мактабига берди

  • 12 Dec 15:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг Каталониядаги уйини сотмоқчи.

Tecno

Catalunya Radio тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчи ушбу уйини сотувга қўйишдан ташвари фарзандларини француз мактабларига берган.

Тахминларга қараганда Ракитич ПСЖга ўтишга чоғланмоқда. Айтиш керакки, француз гранди уни ўтган ёздаёқ сотиб олишга уруниб кўрган эди. Аммо, “Барселона” бунга рози бўлмаганди.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Тахминий трансфер баҳоси эса 70 млн еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!