Моуриньо қишда йирик харидни амалга оширмоқчи

  • 21 октябрь, 2018, 20:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятдан давралар оралиғида йирик харидларни амалга оширишни сўрамоқда.

Tecno

The Times нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар устози қишда жамоасига "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини қўшиб олмоқчи. Португалиялик мутахассис раҳбариятни аллақачон 27 ёшли сенегаллик футболчини сотиб олишга кўндирган.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди. Унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. “Наполи” раҳбарияти уни 100 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!