Мексика термаси мураббийи: Биз 40 минг одамга қарши ўйнадик

CHERY AUTO

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио КК-2017 3-турида Россияга қарши(2:1) баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

“Биз жуда қийин бўлган ўйин ўтказдик. Россия – курашувчан жамоа. Улар ғалаба қозониши лозим эди ва йўқотадиган нарсалари йўқ эди. Биз яхши ўйнадик. Жамоам ҳар сафар кучли рақиблар билан ўйинда ҳам керакли натижага эришмоқда ва бу жамоа тўғри шаклланаётганидан далолат беради. Бу Мексика футболи учун катта натижа. Агарда биз ҳужумларни муваффақиятли якунлай олганимизда, таблодаги ҳисоб бундан бошқача бўлар эди.

Ҳамма баҳсларда биз биринчи гол ўтказиб юбормоқдамиз. Бироқ бу шунчаки, ўйиннинг бир қисмидир. Жамоа жанговар ҳусусиятга эга ва ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солади. Биз бугун 40 минг одамга қарши ўйнадик”, – деб айтиб ўтди мураббий.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию