"Манчестер Юнайтед" Санчесни сотиш масаласини кўриб чиқмоқчи

  • 31 октябрь, 2018, 14:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоанинг чилилик вингери Алексис Санчесни сотиш масаласини  кўриб чиқади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра Санчес "Олд Траффорд"да ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади ва шу боис манкуанликлар уни трансферга қўйишмоқчи.

Берилган маълумотларга қараганда Санчесга Франциянинг ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гап шундаки, агар парижликлар Неймар ёки Килиан Мбаппе сингари етакчиларидан бирини йўқотишган тақдирда, ушбу ўринга айнан чилилик футболчи энг муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!