“Локомотив” антирекордни такрорлади

CHERY AUTO

Европа чемпионлар лигаси 4-турида Москванинг “Локомотив” клуби сафарда “Порту” меҳмони бўлди. “Драгау” стадионида кечган беллашувда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

“Темирйўлчилар” гуруҳ босқичидаги барча 4 ўйинда мағлуб бўлди ва плей-оффга чиқиш имкониятини қўлдан бой берди. Жамоа Россия клубларининг ЕЧЛдаги антирекордини такрорлади.

2002/03 йилги мавсумда “Спартак” дастлаб 4 ўйинда мағлуб бўлганди – “Ливерпуль” (0:5, 1:3), “Базель” (0:2) ва “Валенсия” (0:3).

“Локомотив” учинчи ўрин билан фақатгина Европа Лигасига йўлланма олиш имкониятини ўзида сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!