Кейн Обамеянга етиб олди ва Жеррарддан ўзиб кетди

  • 29 Dec 21:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” айни дамда АПЛнинг 20-тури доирасида бўлиб ўтаётган “Вулверхэмптон”га (1:0, биринчи бўлим) қарши ўйинда ҳисобни очди.

Tecno

“Шпорлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан голга Харри Кейн муаллифлик қилди. Эътиборлиси, 24 ёшли англиялик ҳужумчи шу тариқа ўз ҳисобидаги голларни 13тага етказиб олди ва АПЛ тўпурарлик пойгасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянга етиб олди.

Умумий ҳисобда эса Кейннинг АПЛдаги голлари сони 121тага етди ва у бу кўрсатгич борасида афсонавий Стивен Жеррарддан (120) ўзиб кетди ва 17-ўринга кўтарилиб олди.

Comments

You must be logged in to commet!