Кавани "Реал"га ўтиши мумкин

  • 18 ноября, 2018, 22:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ форварди Эдинсон Каванига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда OK Diario нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра ПСЖда Неймар ва Мбаппелар билан келиша олмай қолган уругвайдик футболчи жамоасини ўзгартирмоқчи. Унга эса “қироллик клуби” асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ушба трансфер тахминан 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Кавани ПСЖ сафига 2013 йил 64 млн евро эвазига “Наполи”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум парижликлар сафида жами 12та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию