Инфантино: ЖЧ-2022 турнирида 48 жамоа қатнашиши мумкин

CHERY AUTO

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда жамоалар сонини 48тагача оширишни режалаштирмоқда. ЮУ ҳақда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Осиё футбол конфедерациясида маълум қилган.

Tecno

Биз жаҳон чемпионати турнирларида жамоалар сонини 32 ьадан 48тагача оширишини режалаштирмоқда. Бу 2026 йилда бўлиши мумкин, – дея Инфантинонинг сўзларини келтирмоқда Reuters агентлиги. – 2022 йилда ҳам шундай бўладими? Биз буни кўриб чиқамиз, нима учун бўлмаслиги керак? Биз буни қатарлик дўстларимиз билан маслаҳатлашамиз.

Қатардаги 2022 йилги жаҳон чемпоинати 21 ноябр - 18 декабр кунлари бешта шаҳарда ўтказилади: Доха, Лусаил, Аль-Вакра, Аль-Хор, Аль-Райан, Умм-Салал ва Мадинат-аш-Шамал.

Айни дамда 2026 йилги мундиал 48 жамоа иштирокидаги илк жаҳон чемпионати бўлиши режалаштирилган. Улар 16 гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳдан 2 тадан жамоа плей-оффга чиқади.

Comments

You must be logged in to commet!