Икарди "Интер" машғулотларида иштирок этмади

  • 15 Feb 20:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмади.

Tecno

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 25 ёшли аргентиналик футболчи ўнг тиззасидаги жароҳати сабаб машғулотларни ўтказиб юборган. У клуб қароргоҳидаги шифохонада физиотерапия муолажаларини олган.

Шу тариқа унинг эртага “Сампдория”га қарши баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Икарди жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва 17та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!