Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

CHERY AUTO

 

Tecno

Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинлари ўз якунига етди ва барча ярим финалчилар аниқланди. Ярим финалга “Атлетико”, “Арсенал”, “Ред Булл Зальцбург” ва “Марсель” клублари йўл олишди.

Бўлиб ўтган учрашув натижаларига кўра, УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Ушбу номга “Арсенал” вингери Муҳаммад Эль-Ненни (1 та гол), “Марсель” аъзоси Димитри Пайет ва “Ред Булл Зальцбург” вакили Амаду Айдар (2 тадан голли пас) ҳамда “Атлетико” посбони Ян Облак даъвогарлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада товони билан ЦСКА дарвозасига гол урган “Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи энг яхши деб топилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!