Эртага хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади

  • 07 Feb 11:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Hockey
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 1 февраль куни «Ice City» мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши ҳақида маълум қилинганди.

Tecno

Эртага, 8 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада «Бинокор», «Ҳумо», «Семурғ» ва «Тошкент» жамоалари иштирок этишади. Ўйинлар «Ice City» муз аренасида ташкил қилинади. Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида 24 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

8 февраль куни «Тошкент» ҳамда «Бинокор» жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ўзбекистон I чемпионати старт олади. Ушбу баҳсдан сўнг музга «Ҳумо» ҳамда «Семурғ» жамоалари чиқиб келишади.

Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган.

Comments

You must be logged in to commet!
&
King of World
07/02/2019 15:05
Oooo ana yangilik! Malades. Futbolni yig‘ishtiringlar