
"Челси" ҳимоячисини Италияга чорлашмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давиде Дзаппакоста яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.
Sports Mole нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчини "Наполи" ўз сафига чорламоқда. Таъкидлаш керакки, Дзаппакоста сўнгги пайтларда “аристократлар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан нолиётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Дзаппакоста "Челси"га ўтгунича Италиянинг "Авеллино", "Аталанта" ва "Торино" клубларида тўп сурган.
Фикрлар