
"Бухоро" - "Пахтакор" ўйини превьюси
"Бухоро" юқори лигада энг кўп ўйнаган жамоалардан бири саналади. Шу сабабли "Шерлар" мазкур клубга қарши чемпионатлар доирасида 53 бор майдонга тушишган. Уларнинг 37тасида тошкентликлар зафар қучиб, 9тасида дуранг ўйнаган. 7 беллашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. "Пахтакор" "Бухоро" дарвозасини 111 бор ишғол қилиб, 36 гол ўтказиб юборган.
Бухородаги 26 беллашувда "Пахтакор" 13 ғалаба, 7 дуранг ва 7 мағлубиятни қайд этган. Энг йирик ғалаба 2005 йил кузатилган. Ўшанда "шерлар" рақиб устидан 8:0 ҳисобида ғалабага эришишган.
"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 5 ноябрь, душанба куни "Бухоро" стадионида 18:00да бошланади.
Фикрлар