"Барселона" Пикега муносиб ўринбосар топиб қўйди

  • 10 Oct 22:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Амстердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга қараганда каталонияликлар 19 ёшли голланд футболчисини жамоанинг етакчи ҳимоячиси Жерар Пикега муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Барселона”ни жорий мавсум якунлангач бошқа бир марказий ҳимоячиси Томас Вермален ҳам тарк этиши кутилмоқда. Шундай экан айни дамда “кўк-анор ранглилар”га маҳоратли марказий ҳимоячи жуда ҳам зарур.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” шунингдек “Интер”дан Милан Шкриньяр, “Наполи”дан Калиду Кулибали ҳамда “РБ Лейпциг”дан Дайо Упамекано каби марказий ҳимоячиларни ҳам кўз остига олиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!