41 ёшли юлдуз Европага қайтадиган бўлди
Бразилия футболининг ёрқин вакилларидан ҳисобланган 41 ёшли Тьго Силва “Флуминенсе” жамоасини тарк этиб, Европага қайтишга қарор қилди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар қилди.
Маълум қилинишича, футболчи Европага эркин агент сифатида кўчиб ўтишни кўзлаяпти. У Европада яшаётган оиласига яқинроқ бўлиш истагини шу қарорга келган.
“Флуминенсе” тарбияланувчиси бўлган Тьяго Силва аслида Европага 2005 йили борган. Дастлаб, Португалиянинг “Порту” клубида ўйнаган футболчи орада бир неча бор қадрдон клубида ижарада ўйнаб кетди.
Европадаги фаолияти давомида “Динамо Москва”, “Милан”, “Пари Сен-Жермен” ва “Челси”да тўп тепди.
Тьяго Силва 2024 йилнинг ёзида яна “Флуминенсе” сафига қўшилди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Жорий мавсумда Тьяго Силва барча мусобақаларда жами 46 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.



Comments