22 йилдан сўнг Нукусга борган "Пахтакор" "Арал"га имкониятни бой бериб қўйди

  • 03 Jun 20:02
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Пахтакор" баҳси якунланди. 

Tecno

22 йилдан сўнг Нукусга ташриф буюрган "шерлар" 20 дақиқада ҳимоячиларнинг қўпол хатоси эвазига гол ўтказиб юборди. Голга Зулпуқар Куанишбаев муаллифлик қилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, "Пахтакор" футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидовга қизил карточка кўрсатилди. Учрашувнинг 90+3 дақиқасида Арислан Юсупбаев ҳисобни иккитага ошириб қўйди. "Арал" биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.

Шу тариқа, Шацких шогирдлари сафарда мағлуб бўлди.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!