2 апрель куни Анчелоттини суд қилишади

  • 28 Mar 21:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатида ғолиблик учун курашаётган “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти 2 апрель куни Мадрид судида иштирок этиши талаб қилинмоқда.

Tecno

Sport.es сайтининг маълум қилишича, 2014 ва 2015 йилларда 1 062 079 евро миқдоридаги солиқларни тўламаганликда айбланмоқда.

Италиялик мутахассимнинг ўзи маслаҳатчилари унга тўлиқ ва тўғри маслаҳат бермагани боис, 2014 йили солиқ тўлашда камчиликларга йўл қўйганини тан олган.

Шунга қарамай, Анчелотти 2015 йил учун эълон қилинган айбловларни рад этмоқда. Чунки тажрибали мутахассис 2015 йили “Реал”да бош мураббийлик фаолиятини олиб бормаганини ва Испания ҳудудиа Солиқ бошқармаси талаблари қўлланиладиган даражада узоқ муддат қолмаганини иддао қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!