Зидан ПСЖдан келган таклифларни рад этган

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан яқин орада ПСЖни бошқариш ҳақида ўйламаяпти. У мавсум ўртасида жамоа бошқарувини қўлга олишни тўғри қарор, деб ҳисобламайди.

Tecno

Хабарларга кўра, 49 ёшли мутахассис ПСЖдан келган ноябрь ва декабрь ойидаги таклифларга рад жавобини берган.  У айни дамда Франция терма жамоасини бошқаришни режалаштирмоқда. 

Бироқ терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамнинг термадан кетиш нияти йўқлиги уни яна ПСЖ томон етаклаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2021 йилдан буён мураббийлик фаолиятини олиб бормаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!