"Зенит" Ловренни 12 миллион еврога сотиб олгани ростми?

  • 28 Jul 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Зенит" клуби бош директори Александр Медведев "Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловреннинг трансфери учун 12 миллион евро тўлангани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Tecno

“ОАВда эълон қилинаётган пуллар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Трансфер шартлари ва футболчи билан бўлган келишувдан мамнунмиз. Деян – ҳақиқий жангчи, у ўзини тўлиқ ўйинга бағишлайди. Бундай футболчилар жамоамизга керак. Унда Чемпионлар лигасида ўйнаш ва ғалаба қозониш тажрибаси бор”, - дейди Медведов.

Эслатиб ўтамиз, Ловрен 2014-2020 йилларда "Ливерпуль" сафида тўп сурди ва 185 та ўйинда майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!