“Ювентус” яқин орада иккита тажрибали футболчи билан шартнома имзолайди

  • 03 Jul 08:19
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ярим ҳимоячи Поль Погба ва ҳужумчи Анхель Ди Мария тез орада "Ювентус"га ўтади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, Турин клуби келаси ҳафта 29 ёшли франциялик ва 34 ёшли аргентиналик футболчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилади. Ҳар икки футболчи жамоага эркин агент сифатида қўшилади.

Ди Мария ўтган мавсумда ПСЖ сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйган. Погба эса “Манчестер Юнайтед”нинг барча мусобақалар доирасидаги 27 баҳсида иштирок этиб, 1 гол ва 9 ассистга муаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!