“Ювентус” ва “Ман Сити” ўзаро футболчи алмашиши мумкин

  • 01 Aug 18:22
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ювентус” ва “Манчестер Сити” ўзаро футболчи алмашиши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, инглиз клуби Артурни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ўз навбатида туринликлар эса Илкай Гюндоганни сотиб олиш борасида музокара бошлаш арафасида турибди.

Агар Гюндоган “Манчестер Сити”да ротация ўйинчиси бўлса, “шаҳарликлар”ни тарк этишга қарши эмас. Аллегри эса Артурни янги мавсум режаларига киритмаган. Ҳатто, мураббий футболчига янги клуб излаш кераклигини очиқ айтган.

Шу боис, томонлар алмашиш вариантини кўриб чиқмоқда. Айни дамда ҳар икки футболчи ҳам 20 миллион еврога баҳоланган.

Comments

You must be logged in to commet!