"Ювентус" Матюиди ва Куадрадони ўзида сақлаб қолмоқчи

  • 18 Oct 11:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоанинг 2 нафар аъзосига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Tecno

Calciomercato нашрининг ёзишича гап ярим ҳимоячилар - Блез Матюиди ва Хуан Куадрадо ҳақида кетмоқда. Айтиш керакки, уларнинг ҳар иккаласининг ҳам шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумотларга қараганда Матюидига бир йиллик, Куадрадога эса икки йиллик шартнома таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Матюиди жорий мавсум “Ювентус” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди. 8 та ўйинда иштирок этган Куадрадо ҳам рақиб дарвозасини бир марта ишғол этган.

Comments

You must be logged in to commet!