
"Ювентус" Канте трансфери борасида "Челси"га расмий таклиф юбормоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси" хавбеки Н'Голо Кантега жиддий қизиқиб қолди, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport нашри.
Хабарда келтирилишча, "Ювентус" клуби 27 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича “аристократлар”га расмий таклиф юборишмоқчи. Унинг трансфери эса 100 млн еврога баҳоланмоқда.
"Барселона" ва "Реал" ҳам Канте борасида "Ювентус" билан кураш олиб боради.
Comments